Давлат Томонидан Тадбиркорлик Фаолиятини Минтақа Даражасида Қўллаб-Қувватлаш Тадбирларини Такомиллаштириш
DOI:
https://doi.org/10.51699/ijbde.v1i5.608Keywords:
минтақа, тадбиркорлик, кичик бизнес, якка тадбиркорлик, кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашAbstract
Мақолада тадбиркорлик фаолиятини минтақадаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг ўнгланишига, ўрта синфнинг ривожланиши, демакки, тадбиркорлик фаолиятининг натижавийлигига олиб келадиган бир қатор рағбатлантирувчилик вазифалари ўрганилган. Ушбу тадқиқотимизнинг мақсади – минтақа даражасида кичик тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Минтақада кичик тадбиркорликнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кенг доираси таҳлил қилинган. Мақолада таклиф қилинаётган чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши фақат давлат, минтақа ва муниципал даражалардаги ҳокимият органлари, бизнес вакилларининг ижтимоий бирлашмалари, таълим ташкилотлари, инфратузилма объектлари, шу жумладан, кредит ташкилотларининг узвий ўзаро таъсири шароитидагина таъминланиши мумкин. Биргаликдаги фаолият самарадорлиги кичик тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан механизми қўлланилган шароитдагина эришилади.